БИБИХОНИМ
Pyesa
Соҳибқирон соғлиғи оғирлашди, қечга бориб иситма яна хуруж қилди.Соҳибқирон то бугунга қадар ўлим ҳақида бот-бот ўйлаган бўлса-да, уни бу қадар тез, йўқ, тез эмас (улуғ Амир ўзининг ёшини доимо мамнунлик билан ҳисоб этарди), балки фавқулодда юз беришини тасаввурига келтирмаган эди. Оғир яраланган ёки бетоб пайтлари кўп бўлган. Лекин ҳеч қачон ўлимни бугунгидай аниқ ва яқин, ҳатто совуқ нафасигача туймаган эди.
📖 Kitobni ochish